Тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиш учун жарима миқдори камайтирилди

0

2021 йил 29 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинган.

Қонунга кўра, Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши 2 БҲМ (илгари – 3 БҲМ) миқдорида жарима солишга, йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши 15 БҲМ миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу ЙТҲ жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келган бўлса, 30 БҲМ миқдорида жарима солиш ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан 1 йил муддатга маҳрум этишга ёхуд 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Ҳайдовчиларнинг корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга қарашли транспорт воситаларидан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиши 2 БҲМ (илгари – 2 БҲМдан 5 БҲМгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Манба: korrespondent.uz

loading...