Кардиолог Акбар Мадалиев:
Пульс, яни юрак қискаришлар сони муҳим ҳаётий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Меъёрий ҳолат дақиқасига 60-100 тани ташкил қилади.
Юрак уруши ёшга қараб дақиқасига қуйидагича бўлади:
– 0-1 ойликда — 120-190
– 1-12 ойликда — 110-170
– 1-4 ёш — 100-160
– 4-6 ёш — 90-130
– 6-8 ёш — 80-120
– 8-10 ёш — 70 -110
– 10-15 ёш — 60-100
– 15-30 ёш — 60-80
– 30-40 ёш — 55-95
– 40-60 ёш — 50-95
– 60-80 ёш — 70-90
Пульс ошишига олиб келадиган сабаблар қуйидагилар:
– Жисмоний юкламалар
– Руҳий-эмоционал ҳолатлар
– Дори воситаларини қабул қилиш
– Совқотганда ёки исиб кетганда
– Массаж ёки бошқа физиотерапевтик муолажалар олганда
«Соғлом ҳаёт»