11 ёшли бола дарёда оқиб кетди, у ҳамон қидирилмоқда

0

Россияда якшанба куни тушдан кейин – полиция маълумотларига кўра, маҳаллий вақт билан соат 16:20да 11 ёшли Семён дарёга тушиб кетган.

Маълумотларга кўра, бола тенгдошлари билан ўйнаб, кўприкнинг бетон суянчиғига чиққан. Кейин тасодифан дарёга йиқилиб тушган ва болани оқим олиб кетган.

Ҳудудий Ички ишлар вазирлигининг таъкидлашича, қидирув учун қўшни ҳудудий органларнинг кучларини жалб қилган ҳолда бўлимнинг барча шахсий таркиби жалб қилинган. Кейинчалик дарё бўйи махсус ускуналар ёрдамида текширила бошланди.

Ҳозирга қадар бедарак йўқолган бола топилгани ҳақида хабарлар бўлмаган.

loading...