Ачинарли статистика: Смартфондан фойдаланиш ҳақида 12 та факт!

0

Android Headlines портали оддий фойдаланувчиларнинг смартфон ишлатиши борасида махсус тадқиқот ўтказиб, натижаларини эълон қилди. Сўровда ўн саккиздан ошган 1000 нафар америкалик иштирок этган, якуний статистика эса уларнинг ўртача кўрсаткичлари асосида чиқарилган.

Сўров якунларига кўра чиқарилган хулосалар (ўртача ҳисобда олинган):

  1. Кишилар смартфонга кунига 262 марта қарашади
  2. Одамлар бир суткада 3 соату 19 дақиқани смартфонга бағишлашади
  3. Шундан 50 дақиқаси ухлаш олдидан телефон титкилашга кетади.
  4. Смартфон эгаларининг 80 фоизи уйғонгандан кейинги 10 дақиқа ичида ундаги хабар ва билдиришномаларни текширади.
  5. Одамларнинг 52 фоизи 24 соатдан ошиқ вақтга телефонидан ажралмайди.
  6. Кишиларнинг 43 фоизи ўз смартфонини қимматбаҳо мулк ҳисоблайди.
  7. Смартфон эгаларининг 54 фоизи унинг аккумуляторида қувват 20 фоиздан камайганида ваҳимага тушади.
  8. Фойдаланувчиларнинг 40 фоизи рулни бошқараётиб ҳам смартфондан фойдаланади!
  9. Сўралганлардан 70 фоизи смартфонини албатта ўзи билан ҳожатхонага олиб киради.
  10. Кишиларнинг 47 фоизи ҳатто учрашувга чиққанида ҳам телефонига қарашни канда қилмайди.
  11. Одамларнинг 62 фоизи смартфонини ёнида олиб ухлайди.
  12. Сўралганларнинг 48 фоизи ўзида смартфонга тобелик аломатлари мавжудлигини тан олган.

Terabayt.uz

loading...