Миллат фожиаси

0

Қарши бозорида майда-чуйда сотиб турувчи бир одамни кузатдим. У ҳар хил дори дармонларни ўраб беришга эски туркча китоб варақларини ишлатар эди. «Бу варақларнинг бошқа қисми қаерда?» деб сўрадим. У бир эски китобдан йиртиб олганлигини айтди. Қуръоннинг туркчага қилинган таржимасининг айрим саҳифалари бўлмиш шу қоғозларни Бухоро пули билан 20 тийинга сотиб олдим. Бу асар Қуръоннинг ислом давридаги энг қадимий, Х асрга мансуб туркий таржимаси бўлиб чиқди. Шарқшунослардан Бартолд ва Залеман бу ҳақда мақолалар ёздилар. Кейинроқ ушбу ёдгорликнинг ХИВ асрда Эронда Элхонийлар ва Олтин Ўрдада Жўчи ўғиллари даврида кўчирилган нусхалари Истанбулда топилди. Қуръоннинг мазкур энг бурунги таржимаси ҳақида мен инглиз тилида бир тадқиқот нашр қилдим.

Аҳмад Заки Валидий

Манба: @etnosuz

loading...