Ораста бўл, самимий бўл

0

Ойнанг бўлсин, лекин у ойнага сиғинма. Фоний эканингни унутма. Чиройли бўл, лекин гўзаллик сени еб битирмасин. Бошингдан тортиб оёғинггача бутун тананг сенга Аллоҳнинг омонати. Ўзингни яратмаганингга кўра сени ким яратган бўлса У хоҳлаганидек бўласан. У хоҳлаганидек турган тақдирингдагина Унинг рози бўладиган ҳаётни кечирасан. Йўл тойганингда эса Унинг ризосидан узиласан. Чиройли ҳолингда қол, чиройли кийин; гўзаллигингни сақлаб қолишинг бу умматнинг мўмина қизи бўлишингга тўсқинлик қилмайди. Бу умматнинг қизлари қаровсиз қолиши керак деган ботил қоида йўқ. Асосийси ҳаммаси табиий ва мувозанатда бўлсин.

Нуриддин Йилдизнинг «Бу умматнинг қизи»китобидан

 

loading...