Водий осмонида »ГАЛО» ҳодисаси кузатилмоқда

0

Гало ҳодисаси ҳозирда Фарғона вилояти Андижон шаҳрида кузатилмоқда.

Бу, оптик ҳодиса бўлиб, умуман хавфсиз табиат ҳодисасидир.
Гало ҳодисаси- бу, ғайриоддий табиат ҳодисаси бўлиб, одатда, қуёш ва ой атрофида, баъзан эса кўча чироқлари каби бошқа кучли ёруғлик манбалари атрофида кўринади. Галонинг кўп турлари мавжуд ва улар юқори тропосферада 5-10 км баландликда асосан, патсимон булутлардаги муз кристал зарралари билан боғлиқ бўлади. Гало турлари патсимон булутлари кристалларининг шакли ва жойлашганлигига боғлиқ. Патсимон булутлардаги кристал муз заррачалар кучли ёруқлик таъсирида атрофида ёрқин ёй шаклидаги камалакранг ҳодисани вужудга келтиради.
Анчадан бери бу ҳодиса юртимизда кузатилмаган эди.

Манба: @Tafakkur3

loading...