Чилонзорда «Nexia»лар тўқнашди

0

2021 йилнинг 10 май куни соат тахминан 21:30да Чилонзор туманининг Муқимий кўчасида иккита транспорт воситаси ўртасида тўқнашув кузатилди. 1968 йилда туғилган Чори Х. бошқарувидаги “Nexia-2” русумидаги автомобиль (давлат рақами 01 J 062 MB), 2000 йилда таваллуд топган Исмоил З. ҳайдаб кетаётган “Nexia-3” автомашинаси билан (давлат рақами 01 T 775 CB) тўқнашган.

Ҳозирда йўл транспорт ҳодисаси сабаблари ўрганилмоқда. Юз берган воқеа оқибатида хеч ким жароҳат олмаган.

loading...