Марғилонда сохта купюраларни муомалага чиқармоқчи бўлган шахс қўлга олинди

0

2021 йил 05 май куни Марғилон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Р.У. Б.Марғилоний кўчасида жойлашган “Ўзбекнефтгаз” номли АЁҚШ олдида жами 1.500 АҚШ доллар бўлган, 30 дона 50 АҚШ доллар купюрадаги сувинер пулларини ҳақиқий пуллар эканлигини айтиб, 7.500.000 сўм эвазига сотган вақтида қўлга олинди ва ундан пуллар далилий ашё тариқасида олинган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

loading...