Қуддусда нима бўлаяпти?

0

Қуддусдаги тўқнашувлар бир неча ҳафта давомида, муқаддас Рамазон ойи бошланганидан бери давом этмоқда. Шаҳарнинг қадимий қисмида ва Aл-Aқса масжидидаги Маъбад тоғида – Мусулмонларнинг Макка ва Мадинадан кейинги учинчи муҳим зиёратгоҳи – Исроил судининг ушбу ҳудудда яшовчи бир неча араб оилаларини чиқариб юбориш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг янги тартибсизлик тўлқини бошланди.

Кеча Исроил Қуддус кунини нишонлаганида, айниқса, шиддатли норозилик намойишлари бўлиб ўтди – шу куни Исроилнинг ўнг қанот фаоллари шаҳар бўйлаб юриб, бу уларнинг «ягона ва бўлинмас» пойтахти эканлигини таъкидлашди.

Эрта тонгда полиция катта кучларни масжидга тортди, унинг ҳовлисига мерган (снайпер)ларни жойлаштирди ва шунингдек, фаластинликларни бу ҳудуддан сиқиб чиқариш учун кўздан ёш оқизувчи газ ишлатди. Aл-Aқса директорининг айтишича, полиция масжидга «мисли кўрилмаган ваҳишиёна ҳужумни уюштирган».

Ёш мусулмонлар махсус воситалардан фойдаланган Исроил хавфсизлик кучларига тош ва ёнувчи қоришма солинган шиша идишларни отишни бошлашди. Юзлаб одамлар яраланган.

Фаластиннинг ХAМAС ҳаракати ультиматум эълон қилиб, хавфсизлик кучларини Маъбад тоғидан олиб чиқишни талаб қилди ва соат 18.00 да Қуддусга (2014 йилдан бери биринчи марта) ва бошқа шаҳарларга ракета ҳужумларини бошлади. Тел-Aвивда бомбадан сақланадиган жойлар очила бошлади.

Исроил жавоб зарбаларини берди – Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, 20 киши, шу жумладан 9 бола ўлдирилган. Ўзаро ўқ отиш камида 10 соат давом этди. Фаластин раҳбари Рамазон ҳайити муносабати билан ўтказиладиган барча байрам тадбирларини бекор қилди ва марҳумларга мотам белгиси сифатида байроқларни туширишни буюрди.

Жаҳон ОАВ душанба куни бўлиб ўтган воқеаларни «Қуддусдаги сўнгги йилларда юз берган энг даҳшатли тўқнашувлардан бири» деб атамоқда.

Манба: @Tafakkur3

loading...