Арафа куни қачон?

0

Баъзилар Рамазоннинг охирги кунини арафа куни деб адаштиради ва бир-бирини бу кун билан табриклашади. Бу хато саналади. Шариатда арафа куни деб Қурбон ҳайитидан бир кун олдинги кунга, яъни Зул ҳижжа ойининг 9-кунига айтилади. Арафа – «танишиш», деган маънони англатади. Чунки шу кунда Одам ва Момо Хаво учрашган ва танишганлар. Арафа «аниқ» деган маънони англатади. Чунки ушбу кунда қурбонлик аниқ бўлган.

✍️Аббос Қосимов

Манба: @etnosuz

loading...