Илон Маскнинг рафиқаси касалхонага ётқизилди

0

Канадалик қўшиқчи Граймс (асл исми – Клер Боучер), Илон Маскнинг рафиқаси НБC телеканалидаги Saturday Night Live телешоусига суратга тушганидан кейин ваҳима хуружи туфайли касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда у инстаграмда ёзди.

«Мен [телекўрсатувдаги фотосуратни] жойлаштиришни унутиб қўйдим, чунки қандайдир тарзда ўзимда ваҳима ҳис қилдим ва касалхонада ётдим, бу жуда қўрқинчли эди. Менимча, ҳозир терапияни бошлаш вақти келди», – деб ёзди Граймс. Шунингдек, у Маскнинг актёрлигини юқори баҳолади ва таклиф учун эстрада хонандаси Майли Сайрусга миннатдорчилик билдирди.

Шоунинг навбатдаги сонида қатнашган Маск ва Граймс Супер Марио видео ўйинлари сериясининг қаҳрамонлари сифатида ҳаракат қилишди. Мултибиллионер ёвуз Варио ролини, қўшиқчи эса қаҳрамоннинг севгилиси ролини ижро этди.

loading...