Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли шамол бўлиши кутилмоқда

0

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 25-30° бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 28-30° бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 17-22° бўлади.

loading...