СЕПКИЛНИНГ ҲАМ ДАВОСИ БОР

0

Кўпинча хотин-қизларимиз юзларидаги сепкиллардан уялиб, уларни йўқотиш йўлларини излаб юришади. Келинг сепкилларни хиралаштирувчи, уларни тери рангига мослаштирувчи бир қанча тавсияларни санаб ўтамиз.

– Сепкилли кишилар ўзларини мумкин қадар қуёш нури таъсиридан сақлашлари керак.

– Кечқурун уйқуга ётишдан олдин терининг сепкилли қисмига қатиқ, кефир, бодринг ёки қора смородина сувини суртишлари керак бўлади.

– Кечқурун бир стакан совуқ сувга бир нечта бўлак лимон солиб, тиндириб қўйилади. Эрталаб кўчага чиқишдан олдин юзнинг сепкилли қисмига суртилади.

loading...