Эрта туриш учун 4 сабаб

0

-Куннинг биринчи ярмида мия ҳар қачонгидан ҳам яхши ишлайди. Бу вақт айни ғоялар туғиладиган ва унумдорлик юқори бўлган пайт. Ҳар куни эрталаб кундалик қилинадиган ишларни муҳим ва номуҳимларга ажратиб чиқиш учун бир соатдан вақт ажратинг.

– Агар ҳар доимги уйғонадиган вақтингиздан бир, бир ярим соат вақтли уйғонсангиз, югуришга ёки эрталабки бадантарбия машғулотларига вақтингиз етади. Бундан ташқари эрталабки жисмоний фаоллик кайфиятни кўтариб, кишига қувонч бағишлайди.

-Нонушта — куннинг энг муҳим овқатланиш қисми. Сиз буни биласиз, аммо вақтингиз йўқлиги туфайли ошқозонингиз «қуруқ» ҳолатда кўчага отланасиз. Тушлик яқинлашган сари эса иштаҳангиз «уйғона бошлайди». Эрта уйғонишнинг яна бир ижобий жиҳати — сиз нонуштани ўтказиб юбормайсиз.

– Ишхонангизга ва ўзингизга тааллуқли бўлган кўнгилни хира қилувчи муаммоларингизни соат 8 га қадар бажаришга одатланинг. Йўқса, кун давомида ана шу ҳиссиёт сизга «ҳамроҳ» бўлади.

«Соғлом ҳаёт»