Наманганнинг собиқ ҳокимига орден берилди

0

Ватан ва халқ манфаатлари йўлидаги самарали меҳнатлари билан нафақат вилоят, балки мамлакатимиз миқёсида обрў-эътибор қозониб келаётган фидойи инсон, салоҳиятли раҳбар, республика “Нуроний” жамоат фонди вилоят бўлими бошлиғи, Олий Мажлис Сенати аъзоси Икромхон Хошимхонович Нажмиддиновнинг табаррук 70 ёшга тўлиши муносабати тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига кўра Икромхон Нажмиддинов “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов иштирок этди ҳамда муҳтарам Юртбошимизнинг Фармонини ўқиб эшиттирди ва мукофотни топширди.

Шундан сўнг Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров, меҳнат фахрийси Ботирали Ҳакимов, Олий Мажлис Сенати қўмита раиси Баҳодир Тожиев ва бошқалар сўзга чиқдилар.

Бу маросим шу жиҳати билан ҳам аҳамиятлики, унда Икромхон аканинг эл-юрт хизмати йўлидаги машаққатли меҳнатларини муносиб эътироф этиш билан биргаликда босиб ўтган улкан ҳаёт йўлларини ёшларга, янги авлод раҳбарларга ибрат қилиб кўрсатиш мақсади ҳам мужассамдир.

loading...