​​Эртага тонгда UFC енгил тоифасининг янги чемпиони аниқланади

0

Хабиб Нурмагомедов фаолиятини тугатгач энг нуфузли вазн камари вакант қолди. Эртага унинг янги чемпиони ва янги эра эгаси аниқланади. Бу ҳақда шарҳловчи Даврон Файзиев ўзининг телеграм каналида ёзмоқда.

«Даъвогарлар собиқ Bellator чемпиони Майкл Чендлер ҳамда рейтинглар орқали кўтарилган Чарльз Оливейра. Айнан уларга Дэна Уайт имкон бергани кўпчиликда эътироз уйғотди. Очиғи, менда ҳам. Сабаби, Чендлер UFC га ўтгач ярим раундда Дэн Хукерни нокаутга учратди ҳолос. Оливейра эса топ жангчилардан фақатгина Гетжи томонидан тўкиб ташланган Тони Фергюсонни енгди. Фикримча, ҳақиқий даъвогарлар Дастин Порье ва Жастин Гетжи эди. Аммо қарор қабул қилинди. Чендлер – Оливейра алоҳида олиб қараганда зўр тўқнашув. Бомба эффектига эга панчер Чендлер ҳамда энг кучли житсерлардан бири, бўғма илон Оливейра.

Дарвоқе co-main-event жангида Тони Фергюсон қайтиш қилади. Рақиби нокаутчи Бенил Дариуш. Тонининг фикрича у фаолиятидаги энг зўр формада ва асл илдизларига, оч бўри ҳолатига қайтган», деб ёзади у.

loading...