Ҳиндистонда 18 та фил яшин уриши оқибатида нобуд бўлди

0

Ҳиндистондаги бўрон вақтида яшин уриши оқибатида 18 та фил ҳалок бўлди, деб ёзмоқда Daily Mail.

Филларнинг жасадларини мамлакатнинг шимоли-шарқидаги Ассам штатининг Нагаон шаҳри яқинидаги қишлоқ аҳолиси топди. Штат расмийларининг айтишича, филлар Кандоли ёввойи табиат қўриқхонасига яшин уриши оқибатида ҳалок бўлган.

Ассам бош вазири Химанта Бисва Сарма кўп сонли филларнинг ўлимидан хавотирда эканини ва бу бўйича тергов олиб боришни буюрганини таъкидлади.

«Тўртта филнинг жасади бир жойдан, 14 тасиники бошқа жойдан топилди. Дастлабки суриштирув натижаларига кўра, улар яшин уриши оқибатида ҳалок бўлган бўлиши мумкин. Воқеа жойига зудлик билан ўрмон хўжалиги маъмуриятининг масъул шахслари ва ветеринария шифокорлари олиб келинди», — деди штатнинг ўрмончилик департаменти ходими Амит Сахай.

Ассамда бир вақтнинг ўзида кўплаб филларнинг ўлими билан боғлиқ бундай ҳодиса 20 йил ичида биринчи марта содир бўлди. Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, штатдаги ёввойи филлар аввал ҳам браконьерлик, ЙТҲ, заҳарланиш ва ҳаттоки, электр токи уриши қурбонларига айланган.

loading...