«ОСМА УКОЛ» ҚОННИ КЎПАЙТИРАДИМИ?

0

Камқон ва қувватсизман кишилар «осма укол» олса, қони кўпаяди ,дейишади. Шу тўғрими?

Йўқ, бу нотўғри фикр. Томир ичига қуйиладиган суюқлик таркибида турли хил миқдорда туз ва шакар моддаси бўлган сув, холос. Улар оддий шакарчалик ҳам қувват бермацди ва қонни кўпайтирмайди. Одам ҳеч нарса еб-ичолмай қолганда ёки ўта сувсизланганда, суюқликлар томирдан юборилади. Агар бемор юта олса, унга қўшимча суюқлик беринг. Бу венага бир литр суюқлик қуйиш билан тенгдир.
Овқат истеъмол қила оладиган одамга озиқли моддаларга бой овқат бериш ҳар қандай осма уколдан кўра кўпроқ қувват улашади.

Назокат АБДУЛЛАЕВА,
шифокор

loading...