Тошкентлик йигит Шавкат Мирзиёев билан учрашувда кутилмаган нарса илтимос қилди. Истаги ўша пайтдаёқ амалга ошгач, ҳаяжондан йиғлаб юборди (видео)

0

Кеча, 14 май куни, президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги Тепақўрғон маҳалласи ҳаёти билан танишди.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Учтепа туманининг 11-мавзесида яшовчи йигит давлат раҳбари билан учрашувда кутилмаган илтимос билан чиққан.

«Йигит президентдан қучоқлашиб кўришишни илтимос қилди. Шавкат Мирзиёев унинг илтимосини ерда қолдирмади. Йигит эса ҳаяжондан йиғлаб юборди», дейилади Kun.uz мухбири хабарида.

loading...