Дунёдаги энг бўйи паст халқ

0

Пигмейлар дунёдаги энг бўйи паст халқ, Марказий Африканинг экваториал ўрмонларида яшайдилар. Пигмейлар тахминан 280 минг киши бўлиб, Марказий Африка Республикаси, Габон, Камерун, Конго, Руанда ва Конго Демократик Республикаси ҳудудларида тарқалган халқдир. Пигмейлар асосан банту ва убанги тилларида сўзлашадилар. Махаллий динларга эътиқод қиладилар. Пигмейларнинг бўйи 124-150 см атрофида бўлади ва улар бир ярим метрдан ошмайдилар. Пигмейлар овчилик, балиқчилик ва меваларни териш билан тирикчилик қиладилар. Пигмей сўзи юнон тилида «мушт билан тенг» деган маънони англаиади.

 

Манба: @etnosuz

loading...