Жиззахда божхоначилар томонидан тўхтатилган Epica’дан гашиш, Самарқандда автомобиль шинаси ичидан опий топилди

0

Жиззах ва Самарқанд вилоятлари божхона бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати идоралари вакиллари билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбирларда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айлануви олди олинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси
Тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган фуқаро Ф.Б. бошқарувидаги Epica русумли транспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганида унинг салони орқа ўриндиғида 1 дона полиэтилен ўрам борлиги аниқланган. Мазкур ўрам очиб кўрилганида, унинг ичидаги модда экспертиза хулосасига кўра, соф оғирлиги 1 килограмм 17 граммни ташкил қилувчи гашиш гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлган.

Тезкор тадбирлар давомида шу куни Самарқанд туманида истиқомат қилувчи фуқаро Б.Б.нинг хонадони ҳам белгиланган тартибда кўздан кечирилган ва унинг ертўласидаги автомобиль баллони шинаси ичидан 3 дона полиэтилен ўрамлар топилган.

Мазкур ўрамларнинг бирида 1 килограмм 25 грамм оғирликдаги гашиш, қолган иккита ўрамда эса 2 килограмм 65 грамм оғирликдаги опий борлиги аниқланган.

Фото: Давлат божхона қўмитаси
Шундай қилиб, мазкур тадбирлар давомида жами 4,1 килограммдан зиёд гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Манба: Daryo.uz

loading...