Андижонда 27 ёшли аёл қамоққа олинди

0

Андижон вилояти. 2021 йилнинг 10 май куни соат 13:30 ларда, номаълум шахс Асака тумани Беруний маҳалласи ҳудудида фуқаро У.Мадинага нисбатан зўрлик ишлатиб, қўлидаги нархи 3 500 000 сўмлик “Vivo-1915” русумли телефон аппарати ва 100 АҚШ доллар пулини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни муқаддам безорилик ва ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик жиноятлари учун судланган 27 ёшли Б.Насибахон содир этганлиги аниқланган.

Шунингдек, муқаддам Б.Насибахон фуқаро 37 ёшли С.Дилдорахонга тегишли нархи 1 000 000 сўмлик “Red Mi-7” русумли телефон аппаратини куч ишлатиб талончилик йўли билан олиб қўйганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Б.Насибахонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми “а” (талончилик) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши доирасида Б.Насибахондан жабрланувчиларга тегишли “Vivo-1915” ва “Red Mi-7” русумли телефон аппаратлар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

loading...