«Барселона» тренери истеъфога чиқади. Бу раҳбарият талаби

0

«Барселона» Ла Лигада чемпионлик имкониятларини йўқотиб бўлгач, клуб раҳбарияти жамоа устози Роналд Куманнинг кейинги тақдири масаласида аниқ қарорга келди, дея ёзади Diario Sport.

Манбанинг ёзишича, клуб мавсум якунида Роналд Куманни истеъфога чиқаради. Клуб раҳбарияти унгача жамоани бошқариш учун муносиб номзод топа олмаса, нидерландиялик мутахассис клубда қолиши ҳам мумкин.

Қайд этилишича, сўнгги ўйинлардаги муваффақиятсизликларга қарамай, «Барселона» президенти Жоан Лапорта жамоа ичидаги вазиятни ёмонлаштирмаслик учун ҳам Куманни мавсум якунига қадар истеъфога чиқармайди.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» жорий мавсум Испания кубогида зафар қучган бўлса-да, ЕЧЛни 1/8 финал босқичида тарк этиб, Ла Лигада ҳам чемпионлик пойгасидан чиқди.

loading...