17 май- Бутунжаҳон телекоммуникация ва ахборот жамияти куни. Ушбу сана 2006 йилнинг март ойида БМТ Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган бўлиб, соҳа вакилларининг проффессионал байрами ҳисобланади.
Мазкур профессионал байрам барча дастурчилар, тизим маъмурлари, интернет-провайдерлар, веб-дизайнерлар, интернет нашр муҳаррирлари ва бошқа барча ахборот технологиялари соҳасида ишловчиларнинг касб байрамидир.
Ушбу куннинг мақсади – интернет ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш, жамият ва давлатга келтириши мумкин бўлган имкониятлардан хабардорлик даражасини ошириш ҳисобланади.
Манба: @tergov_uz