“Истанбуллик келин” — Асли Энвер “Севги изтироби”даги Амирнинг севгилиси ролини ижро этади

0

Актриса Асли Энвернинг янги фильмдаги партнёри барча мухлисларни ҳайратда қолдирди. Табиийки, Аслининг шериги сифатида Акин Акинезю ёки Энгин Акюрек тахмин қилинган. Лекин кутилгандан фарқли ўлароқ, янги фильм ижодкорлари ҳақиқий сюрпризни тақдим этди

ТВ Газете тарқатган хабарга кўра, Асли Энвер иштирок этаётган “Сен ҳаётга боқ” лойиҳасида унинг шериги сифатида Каан Урганжўғлу иштирок этади. Каан ўзбек томошабинларига “Севги изтироби” сериалидаги роли билан таниш.

Шунингдек, яқин кунларда фильмнинг суратга олиш ишлари бошланиши ҳам маълум қилинган. Лойиҳа сценарийси Хакан Бономо томонидан ёзилган бўлиб, Тафф Пистурес компанияси томонидан ишлаб чиқилмоқда.

Аввалроқ Асли ушбу лойиҳанинг карьерасидаги аҳамияти ҳақида ҳам айтиб ўтган. У томошабинлар олдида ғайриоддий кўринишда бўлишни режалаштирмоқда.

loading...