Москвада 16 ёшли йигит мактаб ўқувчилари ва ўқитувчиларини ўлдиришни режалаштиргани маълум бўлди

0

Москвада 16 ёшли ўрта мактаб ўқувчиси мактабга ҳужум қилмоқчи эканлигини айтган. Бу ҳақда 17 май, душанба куни хабар берилди.

Ўсмир 15 ёшли дўстига режалари ҳақида гапириб берди – унга кўра, у ўқув муассасасида ўқувчилар ва ўқитувчиларни оммавий равишда қатл этишни режалаштирган. Қиз бу маълумотни ота-онасига етказди, шундан кейин улар полицияга мурожаат қилишди.

Мактаб ўқувчиси ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига қотилликни уюштирмоқчи эмаслигини айтди. Бироқ, унинг хонадонида тинтув ўтказилганида қуроллар, хусусан, пневматик пулемьёт, пневматик автомат, битта револвер ва бошқа қуроллар топилган.

loading...