Озарбайжон Арманистон билан чегарадаги кескинлик фонида ҳарбий машғулотлар ўтказишни бошлади

0

Озарбайжон ҳарбий машқлар ўтказиш ниятини 12 май куни эълон қилди. Ўша куниёқ Арманистон Мудофаа вазирлиги Озарбайжон Қуролли кучлари «чегараларни аниқлаштириш баҳонаси остида чегара участкаларидан бирида муайян ишларни амалга оширишга урингани»ни маълум қилди. Арманистон ҳарбийларининг аралашувидан кейин ишлар тўхтатилди. 13 май куни, Ереваннинг таъкидлашича, Озарбайжон Қуролли кучлари Арманистонга нисбатан навбатдаги провокацияни амалга ошириб, Вардениса ва Сисиана туманларида давлат чегараларига силжиб боришга уринган.

Арманистон бош вазири вазифасини бажарувчи Никол Пашинян ҳодисани мамлакат суверенитетига тажовуз деб атади. Унинг сўзларига кўра, озарбайжонлик ҳарбийлар Арманистон ҳудуди ичкарисига 3,5 километргача силжиб борган ва Севлич кўлини ўраб олишга уринган. Пашинян, шунингдек, Бокуни маҳаллий низо келтириб чиқариш учун гижгижлашга уринишда айблади.

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги аввалроқ Ереваннинг реакциясини номуносиб деб ҳисоблашини, чунки 2020 йил 10 ноябрдаги уч томонлама битимга кўра, Озарбайжоннинг Арманистон билан чегарада жойлашган Келбажар ва Лочин туманларида Республика чегара кучларини қайта жойлаштириш жараёни бормоқда.

16 май куни Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Арманистон суверенитетини бузиш ҳақидаги айбловларни асоссиз деб атади. Унинг сўзларига кўра, сўнгги ойларда томонлар ўртасида чегара масалаларида зиддиятлар юзага келган ва уларнинг барчаси музокаралар йўли билан тартибга солинган эди. Озарбайжоннинг фикрича, Арманистоннинг провокацион баёнотлари ушбу мамлакатдаги сайловолди вазият билан боғлиқ, дея қўшиб қўйди ТИВ вакили.

Франция президенти Эммануэль Макрон Озарбайжоннинг хатти-ҳаракатларини танқид қилди. Facebook’да арман тилида эълон қилинган постида у Озарбайжон ҳукуматини қўшинларини олиб кетишга чақирди. АҚШ давлат департаменти Озарбайжон ҳарбийларининг Арманистон билан чегарада силжишини провокация деб атаб, уни тўхтатиш кераклигини таъкидлади.

loading...