Тошкентда 21 ёшли қиз «Ласетти» олиб қочди

0

Тошкент вилояти. 2021 йилнинг 10 май куни Ж. Азамат “102” қисқа рақамига берган хабарига кўра, шу куни соат 15:00 ларда Оққўрғон тумани Мустақиллик кўчасида жойлашган “Авто суғурта” биносига таниши 33 ёшли А. Азамга тегишли “Laсetti” русумли автомашинасида «Севара» исмли қиз билан келиб, суғурта полисини янгилаш мақсадида автомашинасини қаровсиз, эшиклари очиқ ҳолатда «Севара» га ташлаб бинога кириб кетганликларини, қайтиб чиққанларида эса автомашинаси жойида йўқ бўлиб, номаълум шахс олиб қочганлигидан хабар топганликларини маълум қилган.

Тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни 21 ёшли Б.Севара содир этганлиги аниқланиб, автомашинани Тотувли маҳалласи ҳудудида бошқариб кетаётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оққўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Б.Севарага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

loading...