Тошкентда бедарак йўқолган шахс қидирувга берилди

0

1995 йилда туғилган Кузнецова Виктория Сарваровна жорий йилнинг 4 май куни соат тахминан 21.30 да Сергели тумани, Учувчилар шахарчасида жойлашган уйидан чиқиб, қайтиб келмаган.  Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

Хабарга кўра, қидирувдаги шахснинг бўйи 165-170 см, ўртача гавдали, сочи қора узун.

Эгнида: кул ранг футболка, қора жинси шим, оёгида кроссовка бўлган.

«Ҳурматли фуқаролар! Агар сиз Кузнецова Виктория ҳақида бирон бир маълумотга эга бўлсангиз, яқин атрофда жойлашган ички ишлар бўлимига ёки 102 рақами орқали хабар беришингизни сўраймиз»,–дейилади ИИББ хабарида.

loading...