Ўзбек ТикТок оламини “ёндираётган” тиктокерлар (топ-рейтинг)

0

Бугунги кунда Ўзбекистонда ҳам ТикТок тез оммалашмоқда. Турли ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг кўпчилиги ТикТок’ни афзал кўришаётгани ҳам сир эмас. ТикТок бошқа ижтимоий тармоқларга қараганда контент жиҳатидан анча қизиқарли.

Сўнгги вақтларда Ўзбек ТикТок сфераси ҳам тез оммалашиб, “ТикТок юлдузлари” ҳам пайдо бўлмоқда.

Ўзбек ТикТок оламидаги турли видеолари ва чиқишлари орқали кўпчиликка таниш тиктокерлар ҳақида қизиқ ва керакли бўлган маълумотларни беришни жоиз деб билдик.

Биз тақдим этаётган қаҳрамонлар ҳаётда қандай муносабатда эканлигидан хабаримиз йўқ, аммо ТикТок дунёсида уларнинг тайёрлаган медиа маҳсулотлари тезда оммалашмоқда.

Демак, бошладик:

Хусниддин Салиев | @xusnidddd1n ва Раджабова Валерия | @radjabova_valeriya

Бу икки ТикТок юлдузи жуфтликда жуда ҳам самимий ва моҳоратли видеолар тайёрлашмоқда. Уларнинг чиқишлари асосан турли тароналар остида ва бундай чиқишлар юз минглаб кузатувчилар томонидан томоша қилинмоқда. Айни вақтда Ҳусниддиннинг инстаграмда 452 мингдан ортиқ, ТикТок’да эса 1.1 млн.дан ортиқ кузатувчиси бор. Валерияни инстаграмда 60 мингдан ортиқ, ТикТок’да эса  239 мингдан ортиқ кузатувчилари бор.

Хусниддин ва Валериянинг келгуси ижодларига муваффақиятлар тилаймиз.

Бундан ташқари Хусниддиннинг Усманова Паризода | @pamaus1 билан биргаликдаги ижоди ҳам тез оммалашди. Улар ҳозирда бирга ижод қилишади. Паризоданинг биргина ТикТокнинг ўзида 1,7 млн. инстаграмда эса 514 мингдан ортиқ обуначиси бор.

Паризода блогер-тиктокер Амирбек | @amirceek01 билан ҳам бирлагикда чиройли чиқишлар қилишади. Амирбекнинг ТикТок саҳифасида 606 мингдан ортиқ кузатувчиси бор.  Инстагамда эса 141 мингдан ортик обуначига эга.

Амирбек ва Паризоданинг ҳам ижодларига омадлар тилаймиз!

Бизнинг кейинги қаҳрамонимиз Нигина | @niginaa1__ ТикТок дунёсида анчайин машҳур тиктокерлардан бири. Айни вақтда унинг ТикТок’да 1,1 млн.дан зиёд, инстаграмда 195 мингдан ортиқ кузатувчиси бор. У ҳам бошқалар сингари турли мусиқали чиқишлари билан танилган.

Табиатан латофатли Нигана видеочиқишлари билан ҳам кўпчиликнинг тезда эътиборини тортди ва тез фурсатларда минглаб обуначиларга эга бўлди.

Амалбек | @amal.auff

Амалбек юқоридаги қаҳрамонларимиздан фарқли ўлароқ асосан комик видеолар тайёрлайди. У вайнер! Амалбекнинг ТикТок’да 260 мингга яқин, инстаграмда эса 63 мингдан зиёд кузатувчиси бор.

Бизнинг кейинги қаҳрамонимиз Комол Қаҳҳоров | @komolqohhorov1 ва у ҳам вайнер. Камолнинг ТикТок саҳифасида 375 мингга яқин, инстаграм саҳифсида эса 364 мингдан зиёд обуначиси бор.

 

Биз юқорида санаб ўтган ТикТокер блогер, вайнерларимизнинг ижоди ва виртуал дунёдаги кузатувчилари, тайёрлаётган видеоконтентлари хусусида фикр юритдик, холос. Уларнинг шахсияти ва шахсий муносабатларига тўхталмадик ва бунга ҳожат йўқ деб ўйладик. Шунчаки, уларнинг қилаётган ишлари ва чиқишлари таҳсинга лойиқ.

Бу мақоламизнинг биринчи қисм эди. Кейинги мақолаларда қайси блогерларга, тиктокерларга тўхталиб ўтайлик? Изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Мавзуга доир: Инстаграмда кузатишингиз учун қизиқарли бўлган 16 ўзбекистонлик блогерлар

loading...