“Буратинонинг саргузаштлари” Малвина роли билан танилган актриса Татяна Протсенко 53 ёшида вафот этди

0

“Буратинонинг саргузаштлари” фильмидаги Малвина роли орқали танилган актриса Татяна Протсенко 53 ёшида вафот этди. “Буратинонинг саргузаштлари” фильмидаги Малвина роли орқали танилган актриса Татяна Протсенко 53 ёшида вафот этди.

“Соат 10:30 ларда у шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этди. Онкология. У қарийб уч йил курашди ва афсус”, — дейди марҳумнинг турмуш ўртоғи.

Протсенко 1968 йилнинг 8 апрелида туғилган. Актрисанинг ўзини сўзларига кўра, «Буратино» фильми режиссорининг ассистенти у билан поездда танишиб қолган ва Малвина ролига пробага келишни таклиф этган. Кейинроқ режиссор Леонид Нечаев уни ролга тасдиқлаган.

Татяна Бутунроссия кинематографида давлат университетининг киношунослик йўналишини тамомлаган, Халқаро журналистлар федерацияси аъзоси. 2018 йилда актрисада саратон аниқланган эди.

 

Манба: @шоубизянгиликлари

loading...