Чимбойлик 13 ёшли қиз онасига олиб берилди

0

Фуқаролик ишлари бўйича Чимбой туманлараро судининг 15.03.2021 йилги ижро ҳужжатига асосан, қарздор С.А.дан ундирувчи Б.Насруллаеванинг фойдасига уларнинг турмуш даврида туғилган фарзандини онасига олиб бериш белгиланган бўлиб, мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Чимбой тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва тегишли тартибда ижро иши юритуви қўзғатилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, дастлаб, бўлим давлат ижрочиси томонидан мазкур қарор талаблари билан таништирилган ва биринчи навбатда оила тикланиб, фарзандининг отаси ҳам онаси ёнида тарбияланиши мақсадида собиқ турмуш ўртоқларни яраштириш чоралари кўрилган.

Лекин собиқ турмуш ўртоқлар ярашишдан қатъий воз кечганлиги сабабли, жавобгар тарафга мазкур қарор талабларини ижро қилиш, акс ҳолда келиб чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилган ва бу ҳақида тушинтириш хати олинган.

Шундан кейин, 24.04.2021 йилда жавобгарнинг яшаш манзилига чиқилиб, жавобгар тарбиясидаги Афродита исмли фарзанди, ҳолислар ва мутасаддилар иштирокида онаси Б.Насруллаевага олиб берилди ва мазкур ижро ҳужжати амалда бажарилганлиги боис тегишли тартибда тамомланди.

loading...