Амстердамда номаълум эркак пичоқ билан йўловчиларга ҳужум уюштирди. Бир киши ҳалок бўлди, тўрт киши яраланди

0

Маҳаллий полициянинг ахборотига кўра, ҳужумлар шаҳардаги Де-Пейп ҳудудида амалга оширилган. Мазкур ҳудудда жамоат транспортининг қатнови вақтинча тўхтатилган.

«Суриштирувлар давомида барча ҳужумларнинг бир киши томонидан амалга оширилгани аниқланди», – дейилади полиция баёнотида.

Амстелвенда яшаган 29 ёшли гумонланувчи ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳибсга олинган. Полиция ҳужумлар мотиви террорчилик ташкилотлари билан алоқадор деб ҳисоблаш учун асослар етарли эмаслигини билдирган. Бироқ полиция томонидан бу борадаги барча тахминлар ўрганиб чиқилмоқда.

loading...