Қуёшда қорайишдан сақловчи ниқоблар

0

-Товуқ тухумининг оқи кўпиртирилади, кейин юз соҳа – бўйинга суртилади. 3-5 дақиқа ўтгач, илиқ сув билан ювиб ташланади.
Тухум оқи қуёш нурларидан асрайди, тери пўст ташлашининг олдини олади.

– Бошқача муолажалар: ширин бодомли ниқоб офтоб нури таъсирини камайтиради. Бунда 1 ош қошиқ майдаланган бодомга 1 ош қошиқ қатиқ қўшилиб, омухта қилинади.
Бу ниқоб кечқурун юзга суртилади ва 15 дақиқадан кейин чайилади.

-Петрушка кўкати яхшилаб майдаланади. Ундан 1 ош қошиқ олиб, 1 ош қошиқ қатиқ билан аралаштирилади. Кечки пайт, яъни қуёш ботганидан кейин юз, бўйин, қўлларга суртилади.
Бу малҳамли ниқоб терини оқартириб, юмшатади, майинлик бахшида этади.

loading...