“Dior” брендининг асосчиси дунёнинг энг бой одамига айланди

0

Aрнонинг бойлиги $186,3 миллиардга баҳоланган.

«Louis Vuitton» ва  «Dior»  компаниясининг раҳбари Бернар Aрно душанба куни Aмазон асосчиси Жефф Безосни ортда қолдириб, дунёнинг энг бой одамига айланди. Бу ҳақда spot.uz  Форбесга таяниб хабар бермоқда.

Унга кўра, Aрнонинг бойлиги $186,3 миллиардга, Безосники эса $186 миллиардга баҳоланган, рейтингнинг учинчи поғонасини $147,3 миллиард билан Тесла асосчиси Илон Маск банд қилган.

Aрно Форбесʼнинг жаҳон рейтингида бир неча маротаба етакчилик қилган. У 2019-йилнинг декабрида Безосдан илгарилаб кетганди. 2021-йил январ ойида Илон Маск ушбу рўйхатда карвонбошилик қилган.

loading...