Зарпечакнинг зараридан огоҳ бўлинг!

0

Экин майдонларида кўп ҳолларда турли хил бегона ўтларга, ўсимликларга кўзимиз тушади. Имкон қадар экинларимизни улардан тозалашга ҳаракат қиламиз. Биламизки, бундай ўсимликлар зарарли, улар бор жойда экинлар яхши ривожланмайди.

Шундай ўсимликлардан бири зарпечак қишлоқ хўжалик экинларига жуда катта зарар келтиради. Улар барча ўт-ўсимликлар, дарахтлар, бутасимонларни зарарлайди.  Беда, зиғир, махсар, лавлаги, сабзи, пиёз каби озиқ-овқат ва чорвабоп экинлар ривожига бу паразит  ҳар доим тўсқинлик қилади. Бир паллали ўсимликлар, жумладан, бошоқли экинлар  зарпечакдан камроқ зарарланади.

Зарпечак билан зарарланган ўсимликлар касаллик ва заруркунандаларга чидамсиз бўлиб қолади.  Бундан ташқари зарпечакнинг айрим турлари  ўсимликларда вирусли касалликларни ҳам тарқатади. Шу боис зарпечакка қарши доимий равишда курашимиз, бу борада илм-фан ютуқларига таянишимиз, тажрибали мутахассислар кўрсатмаларига амал қилишимиз керак.

А.СУЛТОНОВ,

А.ЎЛМАСОВ,

Самарқанд вилояти ўсимликлар карантини  давлат инспекцияси  Оқдарё тумани агроном инспекторлари

loading...