Агар сизни ҳуснбузар ва йирингли яралар безовта қилса…

0

Карахтлик, бош оғриғи, юрак ритмининг бузилишида:
Майдаланган икки ош қошиқ пўстлоқ устига 250 мл қайноқ сув қуйиб, 30 дақиқага дамланг, унга бир ош қошиқ асал қўшинг ва кун давомида қабул қилинг.

Яллиғланиш буйрак касаллигида:
Икки ош қошиқ майдаланган анор пўстлоғининг устига 250 мл қайноқ сув қуйинг, 30 дақиқа давомида қайнатинг, сузиб олинг ва аввалги ҳажмига этгунча қайнаган сув қўшинг. Овқатдан олдин 50 мл ичинг. Кун давомида талабга қараб бир стакан ичиш тавсия қилинади.

Сурункали йўталда:
Сув пушти рангга киргунга қадар анор пўстлоғини чой каби дамланг. Уни асал билан қултумлаб ичинг. Кунига бир стакан ичиш тавсия қилинади.

Ҳуснбузар ва йирингли яралар безовта қилганда:
5-6 дақиқа давомида қовурилган анор пўстлоғига 1:1 миқдорда ўсимлик ёғи қўшилган ниқоб тайёрланг ва уни совутгичда сақланг, ҳафтасига икки маротаба ниқоб сифатида фойдаланинг.