Арктикада мисли кўрилмаган иссиқлик кузатилмоқда

0

Ўтган ҳафта Арктика қисмларида ҳаво ҳарорати 30 ℃ дан ошиб, йилнинг шу вақтидаги ўртача кўрсаткичдан анча юқори бўлди.

Англиялик метеоролог Скот Данкан минтақадаги ҳароратни “май ойи учун ҳайратланарли” деб таърифлади.

Таъкидланишича, ҳарорат кўтарилиши сабабли Арктикада абадий музларнинг эриши атмосферага метан тарқалишига олиб келади ва глобал исишга ҳисса қўшади.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, келажакда тез исиш туфайли бундай ҳарорат сакрашлари тез-тез кузатилади.

loading...