Бразилияда коронавируснинг янги штамми аниқланди, Гонконгда миллионлаб доза вакцина ташлаб юборилади, Польшада эмланганлар ўртасида пул ва машина ютуқлари ўйналади.

0

Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига қараганда, дунё бўйича 167 849 492 киши COVID-19’ни юқтириб олган, шуларнинг 3 485 810 нафари эса вафот этган. Касалланиш ҳолатларининг кўплиги бўйича доимгидек АҚШ (33,1 миллион), Ҳиндистон (27,1 миллион), Бразилия (16,1 миллион), Франция (5,6 миллион) ва Туркия (5,2 миллион) етакчилик қилмоқда. Грецияда сайёҳлик мавсуми очилди Фото: ЗумаБразилияда коронавируснинг янги штамми аниқландиБразилияда коронавируснинг янги штамми аниқланди. Унинг келиб чиқиши ҳозирча номаълум. Инфекциянинг янги тури биринчи марта Сан-Паулу штатидаги Итирапина шаҳрида намуналардан бирида аниқланган эди, у Порту-Феррейра шаҳрида ҳам тарқалган.Янги штаммнинг қанчалик даражада юқумли ва хавфлилиги ҳозирча маълум эмас.COVID-19’нинг янги вариантига P.4 деб ном берилди. У Манаус шаҳрида аниқланган P.1 штаммига қариндош ҳисобланади. У эса Рио-де-Жанейрода тарқалган P.2 каби Бразилиянинг B.1.1.28 штаммидан келиб чиққан.Мавзуга доир: Бразилия коронавируснинг «идеал лабораторияси» деб аталди. Мамлакатда янги ва хавфлироқ штаммлар пайдо бўлмоқдаГонконгда миллионлаб доза вакцина ташлаб юбориладиГонконг ҳукумати коронавирусга қарши вакцинанинг улкан захирасини ташлаб юбориши мумкин. Ҳукуматнинг вакциналар бўйича мақсадли гуруҳи вакили Томас Чжаннинг айтишича, ишлатилмай қолган миллионлаб вакциналарнинг яроқлилик муддати тугамоқда, одамлар эса эмланишни хоҳламаяпти. Pfizer/BioNTech вакцинаси биринчи партиясининг яроқлилик муддати тугашига бор-йўғи уч ой вақт қолди, дея огоҳлантирди у.«Барча вакциналар яроқлилик муддатига эга. Бу муддат ўтганидан кейин улардан фойдаланиш мумкин эмас, BioNTech учун жамоат вакцинация марказлари эса, жорий режаларга кўра, сентябрдан кейин ишлашдан тўхтайди», — деди Чжан.Қолган бутун дунё вакциналар учун курашаётган бир пайтда Гонконгда улкан вакцина захираси бўлиши нотўғри, деди у ва янги дозалар йил охиригача етказиб берилиши амри маҳоллигини қўшиб қўйди.Гонконг Pfizer/BioNTech ва Sinovac (Хитой) вакциналаридан 7,5 миллион дозадан сотиб олган эди, аммо айни вақтгача махсус маъмурий туман аҳолисининг 19 фоизигина битта дозада эмланган, иккита дозани аҳолининг 14 фоизи олган. Гонконглик шифокорлар ҳам эмланишдан бош тортмоқда. Маълум бўлишича, туман шифохоналари ходимларининг учдан бир қисмигина вакцинациядан ўтган.Мавзуга доир: Гонконгда коронавирус тарқалиши яна тезлашгани туфайли кескин чекловлар жорий этилдиПольшада эмланганлар ўртасида пул ва машина ютуқлари ўйналадиПольшада Миллий вакцинация дастури доирасида аҳолини иммунизация қилиш суръатларини ошириш учун ҳукумат лотерея ташкил қилди. COVID-19’га қарши эмланган польшаликлар автоматик тарзда Тотализатор Спортоwй лотереяси иштирокчиларига айланади, унда пул ютуқлари ва гибрид автомобилларни қўлга киритиш мумкин.Чунончи, вакцина олган ҳар 200 мингинчи одам 140 доллар миқдорида кафолатланган мукофотга эга бўлади.Айни вақтда, лотерея иштирокчиларининг ҳар бирида ютуқ учун учта имконият бўлади. Ҳар ҳафта 14 минг доллар миқдорида мукофот пуллари ҳамда электр скутерлар, ёнилғи ёки суғурта ваучерлари каби ютуқлар ўйналади.Ҳар ой эса 28 минг доллар қийматида иккита мукофот ва гибрид автомобиль, сўнгги иккита лотереяда эса икки марта 280 минг доллардан ҳамда гибрид автомобиль ютуққа қўйилади.Мавзуга доир: Таиландда аҳолини эмланишга қизиқтириш учун сигирлар ва тилладан фойдаланилмоқда, АҚШ коронавирус лабораторияда яратилгани бўйича далилларга эга, Евроиттифоқ вакцинация сертификатини келишиб олди. КоронахабарларШунингдек:Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳафталик ҳисоботида айтилишича, коронавируснинг «ҳиндча» штамми расман аниқланган мамлакатлар сони 53 тага етган. Норасмий маълумотларга қараганда, B.1.617 варианти яна еттита давлатда тарқалган. Агар бу маълумотлар тасдиқланса, бу штаммлар аниқланган мамлакатлар сони 60 тага етади. АҚШда 18 ёш ва ундан катта аҳолининг ярми COVID-19’га қарши тўлиқ эмланган. Оқ уйнинг коронавирус бўйича катта маслаҳатчиси Энди Славиттнинг маълумотларига кўра, 25 та штатда ва Вашингтонда (Колумбия округи) вояга етган аҳолининг камида 50 фоизи тўлиқ эмланган бўлса, тўққизта штатда 70 фоизи вакцинанинг иккита дозасини олган.

7k.uz

loading...