Эр-хотин ўртасида уй бўлинди ва… 

0

Мажбурий ижро бюроси Учкўприк туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 10.05.2021 йилдаги 2102/603-сонли ижро варақасига асосан даъвогар А.Хидирова фойдасига жавобгар Б.Хидировдан эр-хотин ўртасидаги умумий улушли уйнинг ½ қисми миқдори 67 867 321 сўм ҳамда 461 610 сўм суд ҳаражатлари ундириш белгиланган.

Аслида, суд жараёнида хотин эридан Учкўприк тумани Султонобод қишлоғидаги умумий улушли уйнинг тенг ярмини нақд пул шаклида олишга ўз розилиги берган ва 67 млн. 867,3 минг сўм улушни маъқуллаган.

Қарздор Б.Хидиров Бюронинг Учкўприк туман бўлимига таклиф этилиб, унга “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунга асосан ижро ҳужжати ижросини ихтиёрий бажариши учун 15 кун муддат белгилаб берилган ҳамда мазкур муддат тамомлангач мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилиши ва унинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилган.

Бироқ қарздор кўп куттирмасдан жорий йилнинг 21 май куни ўн кун деганда 6500 АҚШ доллари миқдоридаги нақд пулларни давлат ижрочиси ва холислар иштирокида сотиб хотинига топширган. Шу тариқа, ижро ҳужжати бўйича иш юритуви тамомланган.

loading...