Кинотерапия ёхуд нима учун фильм кўриш фойдали?

0

Дунё тажрибасида кинони тиббиёт соҳасининг муҳим даволовчи воситаларидан деб билишади. Соҳа тилида бу – кинотерапия номини олган.

Кинотерапия – бу туркум фильмларни томоша қилиш ва уларни муҳокама этиш орқали руҳиятдаги муаммоларга ечим топиш усулидир. Кинотерапия кишиларга ўзи ва атрофдагиларни яхшироқ англашга, шахсий ҳаётни тўғри изга солишга ёрдам беради.

Ушбу методга лондонлик психотерапевт Берни Вудер томонидан асос солинган. У олиб борган кинотренингларда фильмлар таҳлилининг турли методларидан фойдаланилади: сюжетни тушунтириш, метафорага шўнғиш, тимсоллар билан ишлаш ва уларни расшифровкалаш ва ҳ.к.

Доктор Вудер турли ҳиссий ҳолатлардаги муаммоларни бартараф этиш учун қуйидаги фильмларни тавсия қилади:

Ирода кучи етишмаганда:

«Темир ирода»
«Рокки»
«Лоуренс Аравийский»

Ғам-қайғу, яқин инсондан айрилиш ҳолатида:

«Руҳ»
«Катта умидлар»

Ўзига ишончсизликда:

«Ширли Валентайн»
«Мюриел тўйи»

Зерикишда:

«Ританинг тарбияси»

Муносабатлардаги зиддиятда:

«Тонг арафасида»
«Қуёш ботиши олдидан»

loading...