Корея Республикасидан бир нафар юртдошимиз визаси бекор қилиниб чиқариб юборилди (видео)

0

Корея Республикасидан бир нафар юртдошимиз визаси бекор қилиниб чиқариб юборилди

Корея Республикасида 5 ойлик мавсумий ишларда Е-8 визаси билан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар учун республикамиз вилоятларида танловлар ташкил этилиб, муваффақиятли ўтганлар ишлаш учун жўнаб кетаётгани хабар қилинган эди.

Шартнома шартларини бузган фуқарога катта миқдордаги жарима қўлланиши, Корея Республикаси ҳудудидан чиқариб юборилиши каби ҳуқуқий чоралар кўрилиши ҳақида такрор ва такрор огоҳлантирилган эди.

Шунга қарамай юртдошларимиздан бири шартнома шартларини бузганлиги сабабли унинг визаси бекор қилиниб, у Ўзбекистонга қайтарилди.

loading...