Сурхондарёда маданий бойликларни яшириб олиб чиқиб кетаётганлар тўхтатиб қолинди

0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши масалаларини тартибга солиш тўғрисида”ги қарорида Ўзбекистон халқи маданий меросининг сақланишини таъминлаш, маданий бойликларнинг қонунга хилоф равишда олиб чиқилиши ва олиб кирилишидан муҳофаза қилиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликлар Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетилмаслиги белгилаб берилган.

Бугунги кунда маданий бойликларни юртимиздан турли найранглар билан ноқонуний олиб чиқишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Термиз аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан  божхона чегаралари орқали маданий бойликларни ноқонуний равишда юртимиз ҳудудидан олиб чиқишга уринган шахс тўхтатиб қолинди.

Мазкур пост орқали “Термиз-Домодедова” йўналишида учиб кетаётган фуқаро Ж.Б. яшил йўлак орқали ҳаракатланар экан, унга тегишли бўлган сумка рентген аппаратидан ўтказилди.

Натижада, мазкур сумкада оғзаки сўровда маълум қилинмаган, сумка ичидаги оқ рўмолчага ўралганэллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган, республика ҳудудидан олиб чиқилиши тақиқланган 2 дона қадимий тангалар борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

loading...