Вируснинг «олимпия» штамми пайдо бўлиши мумкин

0

Токио Олимпиадасида одам гавжум бўлиши ҳисобига CОVID-19 қўзғатувчисининг янги тури пайдо бўлиши мумкин. Ушбу огоҳлантириш япон шифокорлари томонидан берилган.

«Турли жойларда мавжуд бўлган вируснинг барча мутант штаммлари бу ерда – Токиода тўпланади, чунки мусобақага 200 мамлакатдан спортчилар келишади», деди Япония тиббиёт бирлашмаси раҳбари Наото Уеяма.

Унинг сўзларига кўра, бунинг натижасида эпидемиологик вазиятнинг жиддий ёмонлашиши хавфи мавжуд. Вируснинг «олимпия» вариантининг пайдо бўлиши истисно этилмайди, дея огоҳлантирди Уеяма.

Шу билан бирга, Европа Иттифоқи Токионинг ўйинларни «хавфсиз форматда, коронавирус устидан ғалаба қозонишда жаҳон бирлигининг рамзи сифатида» ўтказиш қарорини қўллаб-қувватлашда давом этишини маълум қилди.

gazeta.ru

 

loading...