Андижонлик эркак тўланмаган қарзи эвазига иккита машинасидан айрилди

0

Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 29.07.2019 йилдаги қарздор Ё.Удан фуқаро Р.Бнинг фойдасига 91.136.296 сўм қарз ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Андижон шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.

МИБ шаҳар бўлими томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздор ижро ҳужжатлари талабини ўз муддатида бажаришлиги ҳақида огоҳлантирилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли “Нексия-2” ва “Нексия-3” русумли автомашиналар хатланиб, электрон онлайн-аукцион савдоси чиқарилган.

Савдо жараёнида “Нексия-2” русумли автотранспорт воситаси 53 млн. сўмга сотилиб, сотувдан келиб тушган маблағлар ундирувчининг банк пластик карточкасига ўтказиб берилиши таъминланди.

Бундан ташқари, “Нексия-3” русумли автотранспорт воситасини онлайн-аукцион савдолари орқали сотиш чоралари кўрилмоқда.

loading...