Фарғонада 50 нафар ходимга 181 млн. сўм иш ҳақи ундириб берилди

0

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди томонидан 2020-2021 йиллар давомида 293 та суд буйруқлари асосида қарздор Фарғона вилояти “Иссиқлик манбаи” ишлаб чиқариш бошқармасидан 50 нафар ишчи-хизматчиларнинг 3 ойдан 7 ойгача бўлган ишлаган даврлари учун 181 251 845 сўм иш ҳақи ва бошқа тўловлар ундирилиши белгиланган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан қарздор ташкилотнинг банк ҳисобрақамлари хатланган, шунингдек солиқ қарзини ёпиш учун кўчмас мулклари ҳам қарздор ташаббуси билан ким ошди савдолари орқали сотилганлиги аниқланган.

Қарздорнинг бошқа хўжалик юритувчи субъектлардан бўлган дебитор қарздорликлари ўрганилганида, кўплаб корхоналардан ҳақдорлиги мавжудлиги тасдиқланган ва ушбу ҳақдорликлар хатланган.

Шу тариқа, Фарғона вилояти “Иссиқлик манбаи” ишлаб чиқариш бошқармасининг 50 нафар ходимларига 181 млн. 251,8 минг сўм иш ҳақи ва бошқа тўловлар тўлиқ ундириб берилиши таъминланди.

loading...