Куёвларда ҳам инсоф қолмади. Фарғонада куёв қайнонасини…

0

Фарғона вилояти Фурқат туманида 7 май куни қайнанасининг пластик картасидаги пулларни ўғирлаган куёв ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. Хабарга кўра, Р.В. исмли эркак уйининг ошхонасидаги шкаф ичида бўлган пластик картадан 1 382 000 сўм пулларни ўғирлаган. Аниқланишича, карта эркак билан бирга яшовчи қайнанаси Б.М.га тегишли бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

loading...