Ташқи меҳнат миграцияси хабарига кўра, Қорақалпоғистонлик С.О 27 март куни Қозоғистон Республикасининг Оқтау шаҳридаги қурилиш объектида ишлаш жараёнида 5 қаватдан йиқилиши оқибатида оғир тан жароҳати олиб, зудлик билан шифохонага ётқизилган.
Ўзбекистан Республикасининг Оқтау шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан иш берувчи билан олиб борилган музокаралар натижасида фуқаронинг шифохона харажатлари иш берувчи маблағлари ҳисобидан қопланди. Шунингдек, фуқаронинг онаси К.Тга 3 млн. тенге (7000 АҚШ доллар) миқдорида моддий ёрдам кўрсатилган.
Фуқаро С.О ва унинг онаси Бош консулхона кўмагида, иш берувчининг маблағлари ҳисобидан Ақтау-Урганч йўналишидаги авиарейс орқали Ўзбекистонга қайтарилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Нукус филиали томонидан фуқаро кутиб олиниб, махсус тиббий транспортда Нукус шаҳар шифохонасига олиб борилди.
Бугунги кунда фуқаро шифокорлар назоратида даволанмоқда.