«Товуқ»ларнинг сўзларига таслим бўлманг

0

БУРГУТ ВА ТОВУҚ

Бургут қоялар бағрига тўртта тухум қўйди. Қаттиқ зилзила бўлиб, улардан биттаси индан думалаб, товуқ катагигача борди. Курк товуқ ўзиникилар қатори бургут тухумини ҳам бағрига олди.

Вақти келиб тухум ёрилди, ундан бургутча чиқди. Товуқларнинг тарбиясини олиб катта бўлди ва табиийки, ўзини товуқ деб билди. Бир куни бургутча осмонда учиб ўтаётган бургутларни кўрди. Улар каби самода парвоз қилишни хоҳлади. Бироқ уринишлари зое кетиб, кулгига қолди. Ҳамкатаклари унга: “Сен товуқсан! Бургутлардек учолмайсан!” дейишди. Кичик бургутнинг умидлари пучга чиқди ва ер титкилашда давом этди…

 

loading...